www.article.uz веб сайти ҳақида

www.article.uz веб - сайти хақида Илмий –амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар ривожланиши хамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш жараёнларига татбиқ этишни рағбатлантириш бўйича амалий механизмлар яратиш мақсадида, шунингдек илмий тадқиқот ташкилотлари ҳамда реал сектор корхоналари ўртасида инновацион ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва ҳукуматининг бир қанча Фармон ва қарорлари ҳар томонлама ўрганиб чиқилди. Оммавий ахборот воситаси дейилганда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган шакли ҳамда ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шаклари тушунилади, деб таъкидланганлиги боиз “KIMTEXILM” давлат унитар корхонаси томонидан www.article.uz веб сайти ташкил этилди. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 11.05.2017 йилда WWW.article.uz веб-сайти оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган (Гувохнома № 1169) Ушбу веб сайтда ўзбек, рус ва инглиз тилларида бир қанча электрон журналлар, электрон газеталар ва электрон китоблар жойлаштирилади. Импакт-факторни аниқлаш мақсадида веб-сайтга кирувчилар сонини, электрон журналга кирувчилар сонини ва мақолага кирувчилар сонини кунлик, ойлик ва йиллик вақтларда хамда Ўзбекистон ичида ва хориждан кирувчилар сонини хисоблагичлар ўрнатилган. Нашр қилинаётган электрон илмий журналлар олий аттестатция комиссияси раёсати қарори билан “фан доктори илмий даражасига талабгорларнинг дисертаци ишлари илмий натижалари юзасидан илмий мақолалар эълон қилиниши лозим бўлган республика илмий журналлар рўйхати”га киритилади.