«УМИДЛИ КИМЁГАРЛАР-2019» XXVIII ёш олимларини илмий-техникавий конференцияси бўлиб ўтади

  • Nashr etilgan 05/02/2019 - 07:53
  • 1340 marta ko'rildi

Хурматли кимёгарлар!

Сизларни Тошкент кимё-технология институтида 2019 йил 9-12 апрел кунларида бўлиб ўтадиган «Умидли кимёгарлар-2019» XXVIII ёш олимларни илмий-техникавий конферентсиясига таклиф этамиз. Конферентсияда 35 ёшгача бўлган ўқитувчилар, илмий ходимлар ва стажер тадқиқотчилар, талабалар эса илмий раҳбарлари билан катнашишлари мумкин.

Анжуманда маърузалар қуйидаги шўбалар бўйича ўтказилади
1. Ноорганик моддалар технологияси 
2. Асосий органик ва нефт кимё синтези, полимерлар технологияси
3. Хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси 
4. Кимёвий технологияда компютер услублари ва фундаментал фанлар 
5. Ижтимоий-гуманитар фанлар 
6. Таълимда инноватсиялар, саноат иқтисодиёти ва менежменти 
7. Кимёвий технологиялар ва атроф мухит мухофазаси. КСЗ қошидаги махсус сиртқи бўлим шўъбаси.

Маъруза матнларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар

Маъруза матнлари жорий йилнинг 15 февралга қадар қабул қилинади. Матнлар 1 экз. қоғоз ва электрон вариантларида бўлиши лозим. Маъруза ҳажми А4 форматида 2 тулиқ бетдан иборат бўлиб, WОРД редакторини 6.0 ва ундан юқори версиясида, Тимес Неw Роман тилида, 12 шрифт, қаторлар ораси 1 интервалда, тўрт томонидан 20 мм қолдирилган бўлиши лозим. Маъруза матнлари орфографик ва стилистик хатосиз ёзилиши керак. Расмлар ва формулалар жамлаштирилган холда бўлиши керак. Маъруза матнлари ўзбек, рус, инглиз тилларида бўлиши мумкин, инглиз тиллидаги маърузалар ўзбек ёки рус тилида таржимаси билан кабул килинади. Талабалар мақолалари илмий раҳбарлари томонидан имзоланган бўлиши лозим. Маъруза номи катта ҳарфлар билан ўртага ёзилади, 1 интервалдан кейин муаллифлар фамилиялари, талабаларнинг гурух номери, 1 интервалдан кейинги қаторга институт ва кафедра номи, мулоқот учун телефон ва э-маил, 2 интервалдан кейин маъруза матни ёзилади. Талабалар хар бир шўбалар бўйича 1та макола билан катнашишлари мумкин. Ушбу талабларга жавоб бераолмайдиган мақолалар чоп этилмайди. 
Маърузада янги илмий тадқиқот ишларни натижалари акс эттирилиши шарт. Рефератив тарздаги мақолалар қабул қилинмайди. 

Маърузалар Навои 36, Инновацион марказга (Д.С.Кадировага) топширилади. 
Анжуман материаллари электрон китоб шаклида нашр этилиши режалаштирилган.

Корреспонденцияни Ташкент ш., Навои куч., 36. ТКТИ,  Инновация маркази,  Конференция ташкилий қўмитаси,   Д.С.Кадировага, Тел.: (3712) 71-244-92-48; 

Эл.почта: dil-kadirova@rambler.ru  юборишингиз мумкин.